
«HoverBike S3» дея ном олган учар мотоцикл тури «Moscow Raceway» автодромида синовдан ўтказилди. Мотоцикл бир метр юқорига кўтарилган ҳолда 1 километр масофани тўхтовсиз босиб ўта олди.
«HoverSurf» компанияси вакилларининг айтишича, келгусида бу мотоцикллар янада юқорида минглаб километрларни босиб ўтиш имконига эга бўлади.
Мотоцикл мотори электр қуввати асосида ишлайди. Мотоциклчининг ўтириш жойи одатий мотоцикллардан андоза қилиб олинган. Лекин баллонлар ўрнига тўртта электр вентиляторлар ўрнатилган. Мотоциклни бошқариш ҳуқуқини олиш учун ҳайдовчида учувчи лицензияси бўлиши лозим.
Мотоцикл 150 килограммгача бўлган оғирликни кўтариб уча олади. Аккумлятори 4 соатда электр қувватига тўйинади ва бу ярим соатлик парвозга бемалол етади. Парвоз баландлиги ҳозирча 5 метр этиб белгиланган. Мотоцикл ҳавода соатига 70 километр тезликда ҳаракатланади.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар