13:45 / 06.09.2017
7 145

Samsung’нинг Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи смартфон ва планшетлари

Samsung’нинг Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи смартфон ва планшетлари
Яқиндагина биз, Android 8.0 Oreo талқинигача янгилаш мумкин бўлган смартфонлар рўйхатини эълон қилган эдик. «Terabayt» нашри Samsung компаниясининг худди шу операцион тизим версиясига қадар янгилаш мумкин бўлган қурилмалари рўйхатини тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур маълумот SamMobile ресурсида эълон қилинган бўлиб, 2017 йил 4 сентябрь ҳолатига кўра белгиланган.

Шундай қилиб, манбанинг таъкидлашича, қуйидаги моделлар Android 8.0 талқинигача янгиланиши кафолатланган:

Galaxy S8;

Galaxy S8+;

Galaxy S8 Active;

Galaxy Note 8;

Galaxy Note FE;

Galaxy S7;

Galaxy S7 edge;

Galaxy S7 Active;

Galaxy A7 (2017);

Galaxy A5 (2017);

Galaxy A3 (2017);

Galaxy J7 (2017)/Pro;

Galaxy J5 (2017)/Pro;

Galaxy J7 Max;

Galaxy C9 Pro;

Galaxy C7 Pro;

Galaxy Tab S3.

Мана бу моделлар эса Oreo талқинигача янгиланиши ҳам, янгиланмаслиги ҳам мумкин:

Galaxy A9 Pro;

Galaxy A8 (2016);

Galaxy J7 (2016);

Galaxy J5 (2016);

Galaxy J3 (2017);

Galaxy Tab S2 VE (2016 йилги моделлар);

Galaxy Tab A (2016 йилги моделлар);

Galaxy J7 Prime (OnNxt).

Мана бу рўйхатдаги смартфонлар эса Android 8.0 Oreo янгиланишини қабул қила олмайди:

Galaxy S6 туркуми;

Galaxy S5 туркуми;

Galaxy Note 5 туркуми;

Galaxy A7 (2016);

Galaxy A5 (2016);

Galaxy A3 (2016);

Galaxy J3 (2016);

Galaxy J2 (2016);

Galaxy J1.

Демак, мана шу маълумотлардан келиб чиққан ҳолда, ўз қурилмангиз учун Android 8.0 Oreo талқинини ўрнатиб олишингиз ёки бунга ҳаракат қилмай қўяверишингиз мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung’нинг Android 8.0 Oreo’гача янгиланувчи смартфон ва планшетлари