Интернет тармоғида BMW компаниясининг янги йўлтанламасидан дарак берувчи фотосуратлар пайдо бўлди. X7 Concept прототипининг суратлари Bimmerpost нашри томонидан намойиш қилинди. Унинг расмий тақдимоти сентябрь ойида Франкфурт автосалонида бўлиб ўтади.
Янги машина дизайни X5 моделини ёдга солади. Бироқ X7 сезиларли даражада йирик бўлади ва 3 қатор ўриндиқлар жойланади. Дастлабки маълумотларга кўра, BMW X7 янада ҳашаматлироқ кўриниш касб этади. Масалан, икки қаторли ва алоҳида жойланган, ҳар бири ўз ҳаво айлантириш ва уқалаш тизимига эга бўлувчи 4 ўриндиқ билан ҳам таклиф этилади.
7 ўринли кроссовер CLAR платформасида барпо этилади. Янги авлод 7-Series седанлари ҳам айни шу шассида қурилади. BMW кроссовери айни моделнинг бензинли ва дизелли двигателларини ҳам олади. Хусусан, энг кучли V12 двигатели, гибридли мотор шулар жумласидан.
Кроссовер концептига эса водородли мотор ўрнатилади. Унинг қуввати 245 от кучига тенг бўлади. Бунда бир марта водород тўлдирилганидан сўнг 500 кмгача масофани босиб ўтиш мумкин.
Қайд этиш жоизки, бу турдаги машина фақат тажриба сифатида ишлаб чиқилади, бўлғуси X7 одатдаги куч агрегатларига эга бўлади. Унинг серияли намунаси келаси йилда намойиш этилади.
Бундан ташқари Франкфурт автосалонида 3-Series седанининг электрли намунаси тақдим этилади. У Tesla Motors компаниясининг энг арзон ҳисобланувчи Model 3 электрокарига рақобатчи бўлиши кутилмоқда. BMW фирмасининг янги электромобили янги авлод «учлик» шассисида қурилади. Бундан ташқари, CLAR платформасида ҳам барпо этилади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар