Исроиллик ихтирочилар транспорт йўлларидан ҳам электр энергияси олиш мумкин, деган ғояни илгари суришмоқда...
Ҳозирда мавжуд электр энергиясини табиий йўл билан олиш жуда катта аҳамият касб этади. Бу билан боғлиқ кўплаб ғоялар ишлаб чиқилмоқда, лекин мазкур лойиҳа арзон, сифатли ва энг асосийси хавфсизлиги билан бошқа шу каби ғоялардан ажралиб туради. Махсус ташкил этилган автотранспорт йўлларидан машиналар ҳаракатланганда, бевосита бепул электр энергияси ишлаб чиқариш мумкин. Машиналар серқатнов йўлларда эса бу имконият янада кўпаяди. Қандай қилиб дейсизми?
Бу ғояни амалга ошириш ва ҳаётга тадбиқ этиш учун Исроилда ҳаракатлар бошлаб юборилди. Серқатнов йўллар юзаси 25 см. қалинликдаги электр энергиясини ишлаб чиқарувчи асфальт билан қопланмоқда. Бу ихтиро ҳақида ғоя муаллифларидан бири Орен Эзер шундай дейди: — Бу ғоя билан биз бепул ва ҳар томонлама хавфсиз электр энергиясини олишга интилмоқдамиз. Ғоямиз жуда мукаммал ва мақсадли, дея оламан. Чунки машиналар ерга қайсидир маънода босим билан ҳаракатланади. Ана шу босим ва ер билан ишқаланиш натижасида махсус қопламада электр энергияси ҳосил бўлади, бу эса бепул электр энергиясини ишлаб чиқариш дегани.
Ишлаб чиқарилган электр энергияси битта марказга тўпланади ва уни истеъмолчиларга тарқатилади (аҳолига, корхоналарга ва бошқа...). Бу эса келажакдаги электр энергияси билан боғлиқ муаммони бартараф этишга хизмат қилади.
Манба: darakchi.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда