Apple компаниясининг шартли номи iPhone 8 бўлган янги флагман смартфони бундай қурилмаларнинг бутун ўн йиллик тарихидаги энг қимматбаҳосига айланиши мумкин, деб ёзади «Ведомости». Британиянинг The Telegraph газетасига кўра, у АҚШда 1000 доллар туради.
The Inquirer вазиятдан хабардор Twitter фойдаланувчисига таяниб аниқлик киритишича, iPhone 8 нинг 64 Гб хотиралиси 999 доллар, 256 Гб — 1099 доллар ва 512 Гб хотиралиси — 1199 доллардан сотилади.
Apple вакиллари изоҳ беришдан бош тортди. Янги қурилма тақдимоти 12 сентябрда бўлиб ўтиши кутилмоқда. Шу билан бирга, iPhone 8 савдолари бошланишига танқислик ёки етказиб беришдаги ушланиб қолишлар ҳамроҳлик қилиши мумкин, деб ёзади The Wall Street Journal ўз манбаларига таяниб. Бу деталларни етказиб беришда юзага келган тўхталишлар билан боғлиқ, бу ишлаб чиқариш графиги қарийб бир ойга орқада қолишига олиб келган эди.
Аввалроқ эса The Financial Times янги моделдаги смартфон тақдимоти ва унинг 10 йиллик юбилейи октябрга кўчирилиши мумкинлигини маълум қилган эди.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда