13:20 / 11.09.2017
6 885

Тошкентда яна видеокузатув камералари ўрнатилади

Тошкентда яна видеокузатув камералари ўрнатилади
Чорраҳаларда кузатув камераларининг ўрнатилиши — йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниш назоратини енгиллаштирди.

Камералар ёрдамида назорат қилиш тизими синов жараёнидан муваффақиятли ўтгани сабабли ушбу тизимни янада кенгроқ жорий қилиш режалаштирилган.

Аввалроқ, 15 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳридаги 120 та чорраҳага ўрнатилган кузатув камераларида қайд этилган қоидабузарликлар учун ҳайдовчиларни жаримага тортиш механизми ишга туширилиши ҳақида хабар берган эдик.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларида автоматик қайд қилиш ускуналари (камералар) Тошкент шаҳрининг яна 280 та чорраҳасида ўрнатилиши хабар қилинди.

Ички ишлар идораси вакилининг маълумотига кўра, Ўзбекистонда кузатув камералари ўрнатишнинг иккинчи босқичи бошланади.

Иккинчи босқич “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси доирасида икки йил давомида босқичма-босқич амалга оширилиши айтилган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳрида ўрнатилган камералар икки турдаги қоидабузарликни аниқлайди. Улар: тезликни ошириш ва қизил чироққа ўтиб кетиш.

Камералар томонидан қайд қилинган қоидабузарликлар уч кун ичида расмийлаштирилиб, почта орқали траспорт воситаси эгасига юборилади.

Агар автомобиль юридик шахс номида бўлса, жарима корхона раҳбарига юборилади.

Манба: qalampir.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Тошкентда яна видеокузатув камералари ўрнатилади