15:35 / 11.09.2017
6 513

iOS 11 «сотиб қўйди»: iPhone 8 эмас, iPhone X экан!

iOS 11 «сотиб қўйди»: iPhone 8 эмас, iPhone X экан!
Apple компанияси ўз операцион тизимининг янги – iOS 11 талқинини 12 сентябрда, янги iPhone билан бирга тақдим этишни кўзлаган эди. Аммо мазкур версия ходимлардан бири орқали интернетга «сизиб» чиқиб кетди, деб ёзади «Terabayt» нашри.

Хакерлар бекор ўтиришмайди!

Компания бу ишнинг айбдорини излаш билан машғул бўлган пайти дастурчилар аллақачон прошивканинг кодини таҳлил этиб, анча-мунча сирларни аниқлашга ҳам улгуришди.

Хусусан, барча интиқлик билан кутаётган «юбилей» модели – «iPhone 8» ҳақидаги маълумотлар ҳам аниқланди... Йўғе, узр, бу модел бундай деб номланмаслиги энди аниқ бўлди – унинг номи «iPhone X» экан!

Номланиши ва хусусиятлари

Ҳа, энди Apple’нинг янги флагмани «iPhone 8» ҳам, «iPhone Edition» ҳам эмас, балки «iPhone X» деб номлангани аниқ бўлди. Бунинг тасдиғини дастурчилар якуний iOS 11 талқини кодидан топдилар.

Ушбу қурилмага диагонали 5,8-дюйм бўлган OLED экран ўрнатилган. Apple’нинг «юбилей» флагмани 3 ГБ тезкор хотирага эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iOS 11 «сотиб қўйди»: iPhone 8 эмас, iPhone X экан!