Одноклассники ижтимоий тармоғи Android TV технологияларини, шунингдек Sony, Sharp, Philips ва Hisense қўллаб-қувватловчи “ОК Видео” иловасини ишга туширди. Иловани яна Nvidia Shield ва Xiaomi’s Mi Box қурилмаларига ҳам ўрнатиш мумкин.
“ОК Видео” ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтишни талаб қилмайди ва уни дунё бўйлаб бепул ўрнатиш мумкин. ОК шунга ўхшаш иловани 2016 йилда Smart TV платформасидаги Samsung ва LG телевизорлари учун ишга туширган эди.
Илова орқали фойдаланувчилар, блогерлар ва гуруҳларга тегишли видеороликларни, ҳамда Одноклассникининг ҳамкорлари: СТС, “ЧЕ”, “Домашний” телеканаллари тақдим этган тв-шоулар ва сериалларни кўришлари мумкин.
“ОК Видео”да тўғридан-тўғри эфирларнинг кенгайтирилган тўплами ҳам пайдо бўлди. Бу ерда НТВ, «Россия 24», «Москва 24» ва бошқа йирик телеканалларнинг трансляцияларидан ташқари Одноклассникининг веб-кўриниши фойдаланувчиларининг ва OK Live иловаси орқали олинган машҳур трансляцияларни ҳам кўриш мумкин. Видеоплеерда томошабинларнинг тўғридан-тўғри эфир вақтидаги шарҳлари ҳам кўринади. Яқин орада видеоплеердаги фойдаланувчиларнинг тўғридан-тўғри эфирлари ва чат Smart TV технологиясида ишловчи телевизорларда ҳам пайдо бўлади.
Илованинг янги имкониятлари қаторида ижтимоий тармоқдаги профил орқали рўйхатдан ўтиш ва махсус функциялардан фойдаланиш мумкин. Шахсий логин ва паролдан фойдаланиб тармоққа кирилгандан сўнг фойдаланувчилар телевизорда шахсий суръатлар ва видеоларни кўриш, “Кейинроқ кўриш” функцияси ёрдамида ролик томошасини кейинроққа қолдириш, ижтимоий тармоқдаги сизни қизиқтирган маълумотлар асосида шахсий тавсиялардан фойдаланиш мумкин. “ОК Видео”да авторизация жараёнида ускунанинг ўзига хос ҳусусиятлари ҳисобга олинган: ўз профилига телевизор пульти ёрдамида тўрт рақамли кодни териб кириш мумкин.
Иловада видеороликлар фойдаланувчи томонидан қўшимча ҳаракатларсиз, автоматик тарзда юкланади. Бундан ташқари, “ОК Видео” ускуналарнинг ҳусусиятлари, экран катталиги ва интернет-боғланиши тезлигидан келиб чиққан ҳолда кўрсатувнинг оптимал намойиши сифатини танлайди: роликнинг параметрларидан келиб чиққан ҳолда исталган сифатда кўриш мумкин, ҳатто Ultra HD (4K) кўринишида ҳам.
Ҳар ой 14% россияликлар телевизордан интернет тармоғига уланиш учун фойдаланадилар (Mediascope, февраль-июль 2017, 12+, Россия 0+). Шунга қарамай ўтган йил охиридан бошлаб телевизордан интернет тармоғига уланиб ТВ контентларини кўраётганлар сони 14%га ошди (Mediascope, прирост февраль-июль 2017 к июль-декабрь 2016, 12+, Россия 0+).
Марина Краснова, Одноклассники лойиҳасининг “Видео” ва ОК Live маҳсулотлари бўйича директори:
— ОК бу Рунетнинг етакчи видеоплатформасидир. Миллионлаб фойдаланувчилар ҳар куни ижтимоий тармоқда видео томоша қиладилар. Бу учун контентни томоша қилиш учун қулай жойда бўлишнинг ўзи кифоя - компьютер, смартфон экрани ёки уйдаги телевизор шулар қаторидан ўрин олган. Бизнинг Smart TV учун иловамиз бир йил давомида фойдаларувчиларнинг ижтимоий тармоқдаги фойдаланувчилар видеоларини телеэкранда томоша қилишга бўлган қизиқишларини кўрсатди. Бу эса бизни Android TV платформасида ушбу трендни ривожлантиришга ва уй телевизорларидаги томошалар сонини орттириш йўлида қўшимча шароитлар яратишга ундади.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда