5 460
Европа Иттифоқи ўзининг бутун ҳудудида Wi-Fi тармоғини яратиш учун 120 миллион евро сарфлайди
Европа Иттифоқи барча аъзо мамлакатлар ҳудудидаги жамоат жойларида симсиз бепул интернет — Wi-Fi нуқталарини яратиш учун 120 миллион евро йўналтиради. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб, «Дарё» хабар бермоқда.
2018 йилдан бошлаб Европа Иттифоқи ҳудудидаги олти мингдан ортиқ шаҳар ва қишлоқда жойлашган шифохона, кутубхона ва хиёбонларда симсиз бепул интернет терминаллари пайдо бўлиши кўзда тутилмоқда. Рақамли иқтисодиёт бўйича еврокомиссар Мария Габриэлнинг сўзларига кўра, ҳар бир ҳудуднинг бошқаруви биринчи навбатда қайси жойларга интернет терминали ўрнатилиши кераклигини ҳал қилади.
Ташаббус муаллифларининг айтишича, ғоя биринчи навбатда бу хизматни кичик қишлоқларга етказиб бериш жараёнини соддалаштиришдан иборат. Асосий вазифа Европа Иттифоқининг бутун ҳудудида рақамли нотенгликни бартараф этиш ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда