
Олим Колин Фьез ўз гаражида учар мотоциклни йиғиб чиқди. Ховербайк деб аталадиган бу қурилма ҳавога ўртача оғирликдаги эркакни кўтариб, бемалол парвоз қила олади.
Металл рамага ўрнатилган иккита мотор пропеллерга уланган бўлиб, ҳаво ҳаракати ёрдамида ердан кўтарила олади.
Олимнинг айтишича, бу лойиҳани “Ford” компанияси молиялаштирган. Бу конструкцияни яратиш учун олим бир ойдан камроқ вақт сарфлаган ва синовдан яхши ўтган.
Экспертларнинг айтишича, учар мотоцикль энг хавфли қўлбола транспорт воситаларидан бири. Бироқ Фьез бошқача фикрда. У ўз мосламасида бехатар парвоз қилган ва безиён ерга қўнган.
Манба: darakchi.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар