06:45 / 16.09.2017
5 568

Xiaomi ва iHealth биргаликда контактсиз термометр яратди

Xiaomi ва iHealth биргаликда контактсиз термометр яратди
Xiaomi компанияси раҳбари бренднинг янги маҳсулотлари тақдимотида саломатлик учун маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи iHealth компанияси билан биргаликда яратилган Xiaomi iHealth контактсиз инфрақизил-термометрини намойиш қилди. Модел сенсор датчиклар ёрдамида ишлайди, ўлчашдаги хатолик 0,2 градусдан ошмайди, деб ёзади Кун.уз сайти.

Термометрдаги биринчи сенсор – Heimann компаниясининг инфрақизил датчиги бўлиб, у бир сония ичида бутун тананинг ҳарорати ҳақида маълумот тўплайди. Иккинчи сенсор эса олинган натижага атроф-муҳит ҳароратининг таъсирини камайтиради.

Катта одам ёки боладаги тана ҳароратини ўлчаш учун термометрни унинг пешонаси марказига олиб келиш етарлилик қилади. Ўлчашлар якунлангандан кейин қурилма вибрацияловчи сигнал беради.

Модел уч дона AAA батарейкасидан ишлайди ва батарейкалар сиғими 3000 та ўлчашга етади. Қурилма телефон билан синхронликка эга эмаслиги сабабли 20 долларгина туради.

Янги қурилма 15 сентябрдан сотувга чиқарилиши керак эди. Ушбу термометр арзонроқ термометрларни топиш мумкин бўлган бозорда талабгир бўлишини вақт кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Xiaomi ва iHealth биргаликда контактсиз термометр яратди