Ҳар бир самолёт йўловчиси самолётда ўзининг қулай шахсий ўриндиғи бўлишини, оёқ-қўлини бемалол узатганча, манзилига етишни орзу қилади. Айни пайтда авиаконструкторлар самолётда узоқ вақт парвозни амалга оширувчи саёҳатчилар учун қулай шароитлари мавжуд бўлган самолётни ихтиро қилиш учун бош қотирмоқдалар. Қуйида сизга ҳозирча хаёлот бўлиб туюладиган, авиаинтертейнмент янгиликлари билан таништирамиз.
ЎЙИН УЧУН МАХСУС МАРКАЗ
Аксарият авиакомпаниялар йўловчилар учун барча телефон хабарларини Фейсбук орқали юборишади. Аммо уларнинг баъзилари авиақурилишнинг илғор тенденцияларини қўллаб, ҳар қандай гаджетнинг интернетга уланиши талаб этмайдиган самолётнинг ички локал тармоғи орқали ишлашини йўлга қўйган. Бу тармоқ орқали турли ўйинларни ҳам ўйнаш мумкин.
ИНТЕРНЕТ ЎРНИГА ВИРТУАЛ ВОҚЕЛИК
Парвоз давомида йўловчилар аксарият ҳолларда Netflix ёки Amazon кўнгилочар порталидан фойдаланишади. Кўпчилик авиакомпаниялар бунинг олдини олишни исташади, аммо унинг ўрнини босувчи бирор нарса ўйлаб топишга келганда, сукут сақлашни лозим топишади. Аммо Air France / KLMнинг Transavia — лоукостери ва Австралия Qantas юк ташувчи самолёти ҳамон виртуал воқеликни парвоздаги анъанавий восита имкониятларидан бири деб ҳисоблаб келмоқда.
КИНОТЕАТРДАГИ КАБИ ЎРИНДИҚ
Италиянинг Aviointeriors компанияси ҳеч ким ўтирмаган пайтда йиғиб қўйиладиган махсус ўриндиқларни ишлаб чиқаришни ният қилган. Эконом-класслар учун мўлжалланган бу ўриндиқлар одатдаги самолёт ўриндиқларидан ингичкалиги билан фарқ қилади ва кинотеатрлардаги ўриндиқларни эслатади. Бундай ўриндиқда ўтириб, фильм томоша қилган йўловчи ўзини самолётда ярим сайёрани учиб ўтган одам деб эмас, кинотеатрда ўтириб қизиқарли кино кўрган томошабиндай ҳис қилади.
Манба: darakchi.uz «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда