21:06 / 16.09.2017
5 112

Энди оғир жомадон судрашингиз шарт бўлмайди

Энди оғир жомадон судрашингиз шарт бўлмайди
Самолётда учиш, қўниш, поездда йўл юриш ҳар қандай сайёҳни чарчатиши бор гап. Бундан ташқари керакли буюмлар, кийимлар солинган оғир, бесўнақай жомадонни (баъзан иккитани) вокзалда, аэропортда ғилдиратиб, ортимиздан судрашга мажбур бўламиз. Яқин кунларда бу азобларимиз ортда қоладиганга ўхшайди...

Икки ёш ихтирочи Кэвин О’Коннел ва Бойд Брунер “Модобэг” (Modobag) номли жомадонни яратди. Энди сиз уларни эмас, балки улар сизни керакли манзилга элтиб қўяди.
Бу мопед ва жомадоннинг умумлашмаси бўлган восита соатига 12 километр тезликда, осонлик билан бошқарилиб, бир зумда эгаси турган рўйхатдан ўтиш бўлимининг ёнига ёки таксилар турадиган автотураргоҳга етиб боради. Жомадон, аксарият ҳолларда аэропортда қуввати тугаб қоладиган телефонни қувватлантириш мумкин бўлган USB порти, дои­мо аэропортда юкини йўқотиб юрадиганлар учун GPS датчиги билан жиҳозланган.

Бундай жомадоннинг ихтиро қилиниши, умрининг асосий қисми сафарларда ўтадиган одамлар учун бир қанча қулайликларни яратади.
Ушбу жомадон нафақат қулай, балки у такси пулини тежаб, аэропортдан меҳмонхонагача бўлган йўлни ўзи босиб ўтади. Modobag нинг электрон мотори узлуксиз 10 километрни босиб ўтишга ва 10 дона телефонни қувватлантиришга мўлжалланган.

Рулни ишлатиш зарур бўлмаса, уни бекитиб қўйиш мумкин. Мўъжиза жомадоннинг мўъжазгина ўриндиғи ва махсус оёқ қўядиган жойи бор. Икки ёнида эса ноутбук ва бошқа техника жиҳозларини ҳимоя қилиш ва солиб қўйиш учун қаттиқ чўнтаклари мавжуд. Унинг оғирлиги 8,5 килограмм бўлиб, осонгина йиғилади.
Жомадон бир қанча қийин синовлардан ўтказилди ва нима учун бу нарса илгари ҳеч кимнинг хаёлига келмаган, деган хулосага келинди.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди оғир жомадон судрашингиз шарт бўлмайди