Кўпчилик iPhone Х сотиб олишга қизиқмоқда, аммо бир факт буни қийинлаштиради: унинг нархи — оз эмас, кўп эмас, минг доллар. Apple томонидан шу пайтгача яратилган энг яхши смартфон айнан шу сабабли кўпчилик учун армон бўлиб қолмоқда.
Тушкунликка тушганларга Insider Pro оддий ечимни таклиф қилди: iPhone 8 ёки 8 Plus сотиб олиш.
Тилга олинган смартфонлар iPhone X’га нисбатан эскиргандай туюлса ҳам, аслида улар унчалки ёмон эмас. Бундан ташқари, смартфон танлаганда унинг дизайнига эмас, ички хусусиятларига эътибор бериш муҳим. Бу жиҳатдан эса iPhone 8 ва 8 Plus ажойибдир, деб таъкидланади материалда.
Қандай ҳолларда iPhone 8 ва 8 Plus’ни танлаган маъқул?
1. Пул тежашни истасангиз
64 Гб хотирали iPhone 8 699, 256 Гб хотирали версияси эса 849 доллар туради. iPhone 8 Plus учун шу кўрсаткичга эга версиялар тегишли равишда 799 ва 949 доллар туради. iPhone Х учун бу кўрсаткичлар 999 ва 1149 долларга тенг.
Яъни бу смартфонларни харид қилганлар 200–300 доллар тежайди.
2. «Уйга қайтиш» тугмасидан воз кечишни хоҳламасангиз
Келажакда iPhone’ларда умуман тугмалар бўлмайди, бунга кўникиш керак. Лекин ҳозирча бу имкониятдан фойдаланиб қолиш мумкин, бунинг учун яна ўша смартфонларни харид қилиш кифоя.
3. Бармоқ излари датчигидан фойдаланиш учун
iPhone 8 да олдингидай бармоқ излари датчиги бўлиб, у «Уйга қайтиш» тугмасига ўрнатилган. Face ID’га ўрганмаганлар учун айни муддао.
4. Агар «ортиқча панел»ни ёқтирмасангиз
Янги iPhone Х экрани олд панелни тўлиқ эгаллаган дейишади. Аммо аслида бундай эмас. Панелнинг юқори қисмида озгина жой қолдирилган бўлиб, у ерда олд камера, динамик, юз танийдиган инфрақизил датчик ва бошқа нарсалар жойлашган.
5. «Ғишт» телефон сотиб олишни истмасангиз
Ҳажман iPhone Х iPhone 8 дан унча катта фарқ қилмайди. Лекин, агар бармоқларингиз етарли даражада узун бўлмаса, улар экран четигача етиб бориши қийин. Саккизинчи iPhone’да бунақа муаммо йўқ.
6. Агар сизга арзон симсиз қувватлантириш воситаси керак бўлса
iPhone X’да симсиз қувватлантириш функцияси бор. Лекин бундай функция iPhone 8 ва 8 Plus’да ҳам бор. Улар 30 дақиқада 50 фоизга қувватлантирилади. Шундай экан, мана шу технология учун ортиқча 200–300 доллар сарфлаш шартми?
7. Бир хил камера учун кўпроқ пул тўлашни истмасангиз
Юқоридаги каби масала. iPhone 8 ва iPhone 8 Plus яхшиланган 12 мегапикселли камераларга эга бўлди. Бундан ташқари, iPhone 8 Plus iPhone X’даги каби портрет видеосъёмкаси функциясига эга. Шу боис смартфонларнинг техник тавсифи аслида жиддий фарқланмаслиги мумкин.
8. Ишлаш самарадорлиги бир хил
Бу iPhone 8 Plus ва iPhone 8 ларнинг энг яхши хусусияти бўлса керак. Гап шундаки, иккаласида ҳам iPhone X’даги каби кучли Aion Bionic платформасидан фойдаланилган. Шу боис, юқоридаги каби, бу масалада ҳам ютқазмайсиз.
Манба: Daryo.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи