Янги Apple A11 Bionic чипсети синовларининг илк натижалари пайдо бўлганидан буён компаниянинг янги смартфонлари ҳақиқатан харидоргир бўлиши аён бўлганди. Бироқ Hi-Tech'да таъкидланишича, iPhone 8 ва iPhone X смартфонларининг Geekbench кросс-платформа синовида Samsung Galaxy S8, Note 8 ёки S8 + қурилмаларидан икки карра ўзиб кетиши кўпчиликнинг хаёлига ҳам келмаган.
Geekbench тестларида Android ва iOS'даги барча топ қурилмалар энди 10 нанометрли чипсетларни намойиш қилмоқда - Android'да Snapdragon 835 ва Exynos 8895 бор, Apple'нинг A11'ли янги смартфонлари эса релизга қадар барча рўйхатларнинг энг юқори сатрларидан ўрин олиб улгурган. Жадвалда келтирилгандек, iPhone 8, 8 Plus ёки iPhone X'нинг бир ядроли баҳолари Android смартфонларининг бари таклиф қилиши мумкин бўлганидан-да икки каррадан кўпроқ ва кўп ядроли тестлардагидан 50 фоиз юқори.
Фото: hi-tech.mail.ru
Ҳатто келгуси йил баҳорда Android-флагманларнинг 7/8-нанометрга ўтишини кўрсак ҳам, барибир, улар бундай натижаларга эриша олмайди.
Фото: hi-tech.mail.ru
Шу тариқа, Apple A11 Bionic - айни вақтда тўлдирилган реалликни шакллантириш ва бир сония ҳам иккиланмай, тезлиги 60 кадрга тенг 4K видеоларни олишга қодир чипсетлар "киборги" ҳисобланади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда