Водород ёнилғисида ишлайдиган почта дрони ихтиро қилинди

Водород ёнилғисида ишлайдиган почта дрони ихтиро қилинди
Американинг FlightWave Aerospace Systems технологик стартапи водродли ёнилғи элементларида ишлайдиган Jupiter-H2 дронининг ишлаб чиқилгани ҳақида маълум қилди. У бундай ҳажмдаги бошқа учувчисиз қурилмалардан фарқли ўлароқ, икки соатдан ортиқ ҳавода парвоз қилиши мумкин, литий аккумуляторларида ишлайдиган дронлар эса тахминан ярим соат фаолият кўрсатади.

Ёнилғини сақлаш учун дроннинг юқори қисмида 3 литрли водород баки мавжуд. Водродли ёнилғи элементи 650 ватт қувватга эга. Учувчисиз қурилма кучи 1,3 килограмм оғирликдаги фойдали юкни таший олади. Jupiter-H2 дронидан почтачи сифатида фойдаланиш учун шунинг ўзи етарли.

Ҳозирда янги қурилма синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли натижаларга эришилган тақдирда 2018 йилда дронни серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Манба: Kun.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар