
Дастлабки маълумотга қараганда, гаджет 1100 доллар туради. Ускунанинг фотосурати нуфузли инсайдер Эван Бласс томонидан чоп этилди.
Айтилишича, смартфон 6 дюймли 1080×2160 ечимли дисплейга, Kirin 970 процессорига, 6 Гб оператив ва 64 Гб ички хотирага эга бўлади. Батарея сиғими 4000 мА/соатни ташкил этади.
Смартфон тақдимоти шу йилнинг октябрь ойида ўтказилиши режалаштирилган. У янги iPhone’нинг асосий рақобатчиси бўлиши кутилмоқда.
Тахмин қилинишича, ишлаб чиқарувчи презентация чоғида смартфоннинг NPU нейрон процессорига эга чипига урғу беради. У объектни ва нутқни реал вақт режимида танийди, шунингдек, суратга олиш сифатида яхшилайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар