Telegram осиёлик фойдаланувчилар сервисни ишлатишда техник носозликлар туфайли қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда компаниянинг Twitter’даги баёнотида айтилади, деб ёзади Кун.уз сайти.
"Сингапурдаги Telegram серверлари кластеридаги бош тармоқ коммутатори ўчиб қолди. Узилишлар осиёлик фойдаланувчиларни қамраб олди. Вазиятни ўрганмоқдамиз ҳамда унга ечим топиш учун ҳаракат қилаяпмиз!", - дея ёзилган компаниянинг Twitter’даги саҳифасида.
Telegram маълумотларига кўра, мессенжер ишидаги узилишга Сингапур кластерида электр энергиясининг ўчиб қолиши сабаб бўлди.
Аввалроқ Telegram сервиснинг Германия, Ироқ ҳамда МДҲнинг қатор давлатлари, биринчи навбатда Ўзбекистон, Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларусдаги ишида носозлик кузатилганини хабар берганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда