07:17 / 22.09.2017
5 581

Ерда қачон ялпи ҳалокат рўй беришининг муддатлари аниқланди

Ерда қачон ялпи ҳалокат рўй беришининг муддатлари аниқланди
Массачусетс технология университети геофизик олими Даниель Ротман математик модель ёрдамида XXI аср охирида Ер сайёрасида глобал ҳалокат бошланишини аниқланди. Бу карбонат ангидриднинг антропоген чиқиндилари кўпайиши билан боғлиқ углерод глобал силсиласидаги ўзгаришглар оқибатида рўй беради. Мақола Science Advances журналида чоп этилди, пресс-релиз «Phys.org» сайтига жойлаштирилди.

Ротман охирги 450 миллион йил ичида углерод геокимёвий айланмасидаги ўзгаришларни таҳлилдан ўтказиб, турларнинг йўқ бўлиш тезлиги одатдагидан юқорироқ бўлган бешта йирик ҳалокат даврида қайд қилди. У биосфера беқарорлашуви углерод силсиласининг четга чиқиши чоғида рўй беришини аниқлади.

Шу асосда тадқиқотчи океандаги ноорганик углерод ҳажми ўзгаришини бу ўзгариш тезлиги билан боғлайдиган махсус формула ишлаб чиқди. У фожиа икки ҳолатдан бирида рўй бериши ҳақида хулоса қилди. Агар углерод секин тўпланса, турларнинг йўқ бўлиши экотизимлар унинг аккумуляциясига мослаша олмайдиган шароитда рўй беради. Тезкор, аммо қисқа муддатли аккумуляция рўй берган тақдирда ҳажм ўзгаришининг катталиги турларга салбий таъсир кўрсатади.

Манба: «Дарё»

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ерда қачон ялпи ҳалокат рўй беришининг муддатлари аниқланди