Жорий ҳафтада Baidu, Deutsche Post ва IKEA каби компаниялар EV100 ташаббусига аъзо бўлдилар. Бу ташаббусга кўра, унда иштирок этувчи компания энг қисқа муддатларда ўзининг бутун автопаркини электр энергияга ўтказади ва бунга мос инфратузилма яратади ҳамда ўз мижозлари ва ходимларини бундай қилишга ундайди. Бу ҳақда Kun.uz хабар берди.
Ҳозир EV100’да 10 та таъсисчи компания бор: Baidu, DHL, Хитроу аэропорти, HP, IKEA, LeasePlan, METRO, PG & E, Unilever ва Vattenfall. Улар бундай ташаббуслар билан шуғулланувчи Climate Group компанияси кўмагида фаолият юритишмоқда. EV100 энг қисқа муддатларда электромобилларга ўтишни ўз олдига мақсад қилган компанияларни бирлаштиришга интилади.
Ички ёнув двигателига эга автомобиллардан воз кечиш 2030 йилгача якунланиши керак. Бу вақтгача асосий логистик операциялар электромобилларда бажарилади, компаниялар эса электрокарларни оддий автоҳаваскорлар орасида ҳам оммабоп қилишда кўмак берувчи қувватлаш станциялари тармоғини яратадилар.
"Биз электр транспортини оддий ҳодисага айлантирмоқчимиз. Ҳозир иккита асосий муаммони ҳал қилиш керак. Электрмобилларга ўтиш секин кечаётгани сабабли, транспорт ҳамон атроф-муҳитга карбонат ангидрид чиқарувчи энг тез каттаювчи манбага бўлиб қолмоқда. Бошқа томондан, тизимнинг глобал ўзгариши, ҳаттоки давлат аралашувида, биз ҳозирда кўраётганимиздан кўпроқ истеъмолчилик талабини талаб қилади", деб айтди Climate Group бош директори Хелен Кларксон. Бу муаммони ташаббус гуруҳи ҳал қилиши керак.
Кўплаб давлатлар ва компаниялар электр транспортга ўтиш жараёнини тезлаштириш учун саъй-ҳаракатлар амалга оширмоқдалар. Яқинда Renault-Nissan альянси раҳбари Карлос Гон 2040 йилгача сайёрамизда бензин ва дизелда ишловчи бирорта транспорт қолмаслигини айтган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди