07:43 / 24.09.2017
5 621

Хакерлар iPhone’ни масофадан блоклашни ўрганди

Хакерлар iPhone’ни масофадан блоклашни ўрганди
Хакерлар Mac ва iPhone тоифасидаги ускуналарни масофадан туриб блоклаш йўлини топди. Бунинг учун улар iCloud’даги «Менинг iPhone’имни топиш» функциясидан фойдаланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Айтилишича, ускунани блокдан чиқариш эвазига интернет қароқчилари биткоинларда бадал тўлашни талаб қилади. Шу йўл билан блокланган ускуналар ҳақидаги маълумотни Twitter фойдаланувчилари ҳам тасдиқламоқда. Бунда мониторда блок экрани пайдо бўлади, хабарда эса 0,01 биткоин тўлаш талаби акс этади.

Ҳозирча хакерлар iCloud’даги «Менинг iPhone’имни топиш» функциясига қайси йўл билан дахл қилгани маълум эмас. Тахминга кўра, iCloud’да фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотлари ноқонуний ошкор этилган. Бундан ташқари, икки босқичли аутентификация ҳам ускунани блокланишдан асраб қололмайди.

Хавфсизлик бўйича мутахассислар фойдаланувчиларга тезроқ «Менинг iPhone’имни топиш» функциясини ўчиришни тавсия этмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хакерлар iPhone’ни масофадан блоклашни ўрганди