Apple компанияси ромсиз iPhone X смартфонини 3 ноябрдан сотувга чиқаришини маълум қилган бўлса ҳам, айни пайтдаги вазият бир оз бошқача, афтидан режадаги тадбирлар изидан чиқиб кетган кўринади. Гап шундаки, нуфузли Digitimes ресурсининг маълум қилишича, Тайванда янги айфон ишлаб чиқариш кўлами 2 баробарга қисқариб кетган. Бунга Apple'нинг янги қарори сабаб бўлган, деб ёзади «Terabayt» нашри.
Смартфон саноатининг таниқли инсайдерларига кўра, Apple смартфон етказиб берувчиларига мактуб йўллаб, таркибий қисмлар етказиб бериш ҳажми пасайиб кетгани учун iPhone X флагманини ишлаб чиқариш ҳажми камайганини маълум қилган. Бу дегани инновацион айфон ҳозирча саноқли бозорларда сотилади ва кейинги йилдан тўлиқ савдога чиқарилади.
Маълум бўлишича, энг илғор айфонни ишлаб чиқариш кўлами 60% га қисқарган. Ҳозирча америкалик IT-гигант айфон учун бутловчи қисмлар етказиб берувчи компаниялар режадаги айфон учун зарур 40% маҳсулотни етказиб бериш имконига эгалигини рўкач қилмоқда. Бироқ ...
Бироқ, Apple'нинг бу қарори ва иддаолари бир оз ўхшамагандек. Хусусан, бу қарор ортида iPhone 8 ва iPhone 8 Plus савдоси билан боғлиқ омиллар ҳам бўлиши мумкин. Жумладан, айни пайтда барча ишқибозлар ўзига хос дизайндаги iPhone X флагманини кутаётгани кундек равшан. Apple эса уни тўлиқ ҳажмда савдога чиқариш вақтини чўзиш орқали кўпроқ iPhone 8 сотиш илинжида бўлиши ҳам мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди