Биз ҳар куни эшитиб, ўқиб юрган машҳур смартфонсозларнинг кўпфункцияли қимматбаҳо флагманларидан ташқари, фойдаланувчиларнинг ҳақиқий эҳтиёжларига мос ҳолда ишлаб чиқарилаётган ҳамёнбоп смартфонлар ҳам мавжуд. Panasonic компаниясининг Eluga I4 русумли девайси айнан ана шулар қаторига киради. Бу ҳақда «AppleInsider» нашрига таяниб «Terabayt.uz» хабар берди.
26 сентябрь куни Ҳиндистонда тақдим этилган бу гаджет Eluga I3 моделининг бевосита давомчисидир. 4G VoLTE технологиясини қўллаб-қувватловчи янги смартфон MediaTek чипсети базасида, Android Nougat операцион тизим талқини бошқаруви остида ишлайди.
Ҳамёнбоплигига қарамасдан, Eluga I4 хусусиятлари ҳозирги замон фойдаланувчисининг смартфонга қўядиган барча талабларини қондира олади.
Eluga I4’нинг диагонали 5 дюймлик экрани HD (1280 x 720 пикселли) сифатига эга бўлиб, қайрилма 2,5D-шиша билан қопланган. Смартфонга 1,25 гигагерцлик такт частотасида ишловчи тўрт ядроли 64 битлик марказий процессор ҳамда Mali-T720 график процессорини ўз ичига олувчи MT6737 чипсети ўрнатилган.
Panasonic’нинг бу янги смартфони доимий хотираси 16 гигабайтлик ҳажмга эга. Кўпчилик фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, гаджетда 128 гигабайтгача ҳажмдаги microSD хотира картаси учун слот ҳам ажратилган. Ҳамёнбоп бу қурилманинг тезкор хотираси 2 гигабайтни ташкил этади.
Девайснинг асосий камераси 8 мегапикселли, аммо унинг устунлиги бошқа томонда. Сифатли суратга олиши учун, камерага ёрдамчи сифатида тўртта диодли LED-чақноқ ҳам ўрнатилган. Селфи учун эса экраннинг тепасида 5 мегапикселли камера жойлаштирилган.
«Home» тугмачасида жойлашган бармоқ изи сканери ҳам яқин-яқинларгача нисбатан қимматбаҳо смартфонларга татбиқ этиб келинган деталлардан биридир.
Eluga I4 қурилмаси иккита SIM-карта билан ишлай олади, унда яна симсиз алоқанинг WiFi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0, GPS ҳамда USB OTG каби интерфейслари мавжуд. Телефоннинг вазни 150,7 граммга тенг, ўлчамлари эса 146,7 х 71,3 х 8,3 миллиметрни ташкил этади. Унинг аккумулятори 3000 мА/соат сиғимга эга.
Panasonic Eluga I4 истеъмолчиларга корпусининг тусига кўра учта – тилларанг, кўк ва қора ранларда таклиф этилади. Унинг нархи эса 8290 рупий бўлиб, бу 125 АҚШ долларига тўғри келади. Смартфонни Ҳиндистондаги онлайн ва оффлайн-дўконлардан, Panasonic компанияси дўконларидан харид қилиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди