Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг Facebook унга нисбатан душманларча сиёсатни олиб бораётгани ҳақидаги танқидига жавоб қилди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
«Трамп айтишича, Facebook унга қарши экан. Либераллар айтишича, биз Трампга сайловда ғолиб чиқишга ёрдам берганмиз. Иккала томон ҳам ўзларига ёқмаган ғоялар ва контент учун хафа бўлмоқда. Барча ғоялар учун очиқ платформани бошқариш мана шунақа бўлади», — деб ёзди Цукерберг Facebook’даги саҳифасида.
Унинг сўзларига кўра, АҚШдаги сўнгги президент сайловлари «номзодларнинг жамоатчилик билан мулоқотининг асосий усули интернет бўлган биринчи сайловлар» бўлган.
«Сайловлардан кейин мен Facebook’дан овоз бериш якунларига таъсир қилиш учун фойдаланиш — жиннилик деб айтдим. Бу камситиб гапириш бўлган экан, бу гапларимдан афсусдаман», — дея хулоса қилди Цукерберг. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди