Роботларнинг янги асри бошланганидан буён инсонларнинг оғир юки енгиллашиб бормоқда. Яқинда янги FORPHEUS деб номланган мураббий робот (спорт мураббийси) яратилди, деб ёзади Даракчи нашри. FORPHEUS спорт соҳасида яратилган дастлабки робот бўлганлиги учун “Гиннесснинг рекордлар китоби”га киритилди.
FORPHEUS роботи тажрибадан ўтказилганда ақлбовар қилмас натижа берди. Робот теннис мураббийси сифатида 1 ой мобайнида кузатилди ва унга энг мушкул вазифалар юкланди. FORPHEUS роботи буларни осонлик билан енгиб ўтди. Робот тезкор ҳаракат қилиш, яъни сониясига 80 тагача ҳаракатланиш ва олдиндан башорат қилиш имкониятига эга. Бу ҳозирча энг тезкор робот бўлиб қолмоқда. Ундан футбол мураббийси сифатида ҳам фойдаланиш мумкинлиги айтилмоқда.
Алекс РЕМАКС, робот яратувчилардан бири:
— Биз одамлар билан роботлар ўртасидаги алоқаларни меъёрлаштириш учун янги технология зарур, деб ўйладик. Одамлар роботлар билан дўстлашишлари ва ўзаро мулоқот қилишлари мумкин. Бу кашфиётни эса янги асрнинг оламшумул янгилиги, дея бемалол айтиш мумкин. Бу роботдан яқин келажакда барча фойдаланиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди