Одноклассники ижтимоий тармоқ вакиллари 27 сентябр куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мобил технологиялари ва маркетингга бағишланган анжуманда иштирок этдилар. Конференцияда спикер сифатида Одноклассники лойиҳасининг бизнесни ривожлантириш бўйича менеджери Виктор Кравченко иштирок этди. Ўз чиқиши давомида у ижтимоий тармоқнинг ўзбекистонлик фойдаланувчилар ва янги маҳсулотлари ҳақида сўзлаб берди.
«Ўзбекистон — ўзининг 2 060 928га тенг фойдаланувчилари билан ижтимоий тармоққа ташриф буюрувчиларнинг ўртча ойлик сони бўйича учинчи ўринда. Фақатгина Беларус ва Қозоғистон олдинда. Одноклассники фойдаланувчилари ижтимоий тармоқда ўртача 41 дақиқа вақт сарфлайдилар», — деб айтди Виктор Кравченко.
Виктор Кравченко томонидан келтирилган статистик маълумотларга кўра, ОК иловаси 30 млн. маротаба юклаб олинган, Google Play’да энг кўп муҳокама қилинган илова деган номга сазовор бўлган ва IOS учун энг яхши иловалар рўйхатига кирган. Бундан аввалроқ 82% фойдаланувчилар мобил телефонлардан фойдаланиши хабар қиланган ва бу йўналишда Ўзбекистон бошқа МДҲ мамлакатларини ортда қолдирмоқда.
Спикер яна Одноклассникидаги саҳифалар, уларнинг имкониятлари ва яқинда ишга туширилган махсулотлар ва хизматлар пештахталари, гуруҳлар учун хабарлар, ОК мобил иловаларида таҳлил ва фото, видео ёки махсулотларни намойиш этиш мумкин бўлган гуруҳлардаги созланувчи контентли блоклар каби янгиликлар ҳақида сўзлаб берди. Спикер видеоконтентга ҳам алохида эътибор қаратди.
«Хозирда видеоконтентлар ижтимоий тармоқларда жуда ҳам оммабоп, Одноклассники бундан мустасно эмас. Одноклассникида видеоларни томоша қилиш сони суткасига 350 миллиондан ортиқ. Ушбу соннинг 2 миллионга яқини Ўзбекистонга тўғри келади», — дейди Виктор Кравченко.
Ўз чиқишида Виктор Кравченко ОКнинг реклама майдонлари имкониятлари билан таништиришга алҳида эътибор қаратди. Виктор Кравченко катта миқдордаги таргетлар ва энг самарадор реклама форматлари хақида батафсил маълумот берди. Ҳусусан, у брендлар рекламаси учун промопостлар, матнли натив реклама формати, фото ва видеони ишлатишни, хамда янги воситалар: “Ўтиш”, “Ўрнатиш”, “Қўнғироқ қилиш” ва бошқа тугмали реклама, бир эълонда бир неча махсулотларни реклама қилиш имкониятини берувчи “Карусель” формати ва мобил рекламани янги тўлиқ экранда намойиш этадиган Canvas форматидан фойдаланишни маслаҳат берди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади