АҚШ Федерал алоқа комиссияси одамлар фавқулодда вазиятлардан огоҳ бўлиши учун Apple компаниясидан iPhone'да FM-модулни фаоллаштиришни талаб қилди, деб ёзади Кун нашри.
Хизмат раҳбари Аджит Пайнинг изоҳ беришича, айфон эгалари Флорида, Пуэрто-Рико ва Техасидаги Харви, Ирма ёки Мария довулларидан хабар топмай қолиши ҳам мумкин эди. Bloomberg'да таъкидланишича, Apple қурилмалари АҚШ смартфонлар бозорининг 40 фоизини эгаллайди.
"Мен Apple'дан iPhone'даги FM-модулларни фаоллаштиришни сўрайман. Компаниянинг масъулиятни ўз зиммасига оладиган ва Америка халқи хавфсизлигини биринчи ўринга қўядиган вақти келди".
Аджит Пай, АҚШ Федерал алоқа комиссияси раҳбари
Бир неча йилдан бери смартфонлар ишлаб чиқарувчиларидан модулни фаоллаштиришни талаб қилиб келган АҚШ Миллий телевидение ассоциацияси (National Association of Broadcasters) ҳам мазкур талабни қўллаб-қувватлади. Motorola, LG ва Samsung унинг кўрсатмаларига қулоқ тутди.
Apple'да Федерал алоқа комиссиясининг талабига iPhone 7, iPhone 8 ва iPhone X смартфонларида радиомодуллар йўқлиги билан жавоб беришди. Радио мухлислари янгиликлар станцияларини Apple Music ёки watchOS 4.1'даги "Радио" иловаси орқали тинглашлари мумкин.
Компаниянинг таъкидлашича, айфон эгалари фавқулодда хизматларга тўғридан-тўғри блоклаш экрани орқали мурожаат қилишади ва фавқулодда вазиятлардан хабар топишади. Apple'нинг маркетинг бўйича катта президенти Филипп Шиллер ҳам бу маълумотни тасдиқлади.
TechCrunch нашрида маълум қилинишича, Apple эски моделларидан радиони олиб ташлаган. iPhone 6 ва iPhone 6S'да FM-модуллар бўлган, бироқ улар процессорларга киритилиб, антенналарга уланмаган. Бундан чиқди, агар АҚШ Apple'ни модулларни ёқишга мажбур қилган тақдирда ҳам, компания бундай қила олмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди