Xiaomi компанияси Google билан ҳамкорликда шу йилнинг 5 сентябрида ҳамёнбоп, шу билан бирга, кучли камерага эга бўлган Xiaomi Mi A1 смартфонини тақдим қилган эди. Android One ҳамёнбоп девайслар оиласининг илк вакили Google'нинг "тоза" Android операцион тизимида ишлаши билан ҳам ўзига хос. Шунингдек, металл корпус, iPhone 7 Plus'ники каби қўш сенсорли ва илғор камера, самарали Snapdragon 625 процессори билан диққатга сазовор.
5.5 дюймли Full HD экранга эга Xiaomi Mi A1'нинг энг арзони (4+64 ГБ талқини) Хитойда 12 сентябрдан 240 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган эди. Шундан сўнг, бу гаджет компаниянинг расмий дўконлари томонидан биринчилардан бўлиб Россиядаги харидорларга ҳам етказиб берила бошланди. Энг аҳамиятли жиҳати шундаки, смартфон Россияга 240 АҚШ доллари эвазига етиб боради. Яъни, Хитой ва Ҳиндистондаги нарх билан бир хил! Аниқроғи, етказиб бериш учун ҳақ олинмайди.
Айтиш жоизки, "Малика"да мазкур гаджетни буюртма қилиш камида 260 АҚШ долларига тушади.
Нархига нисбатан технологик жиҳатларини таққослаб кўрсак, ҳозирча жаҳонда Xiaomi Mi A1'нинг бирор муқобили ёки тенг рақиби йўқ. Яъни, у -- арзон ва кучли хусусиятли смартфон. Айни пайтда Android 7.1.2 Nougat'да ишлайдиган девайсни йил охирига ыадар янада илғор Android 8.0 Oreo'га янгилаш мумкин бўлади. Унинг тизими учун Google'нинг ғамхўрлик қилишини ҳисобга олсак, тизим масаласида муаммо бўлмайди.
Xiaomi Mi A1'нинг овоз таратиши ҳам диққатга сазовор: смартфонда юқори технологияли қулоқчинларни қўллаб-қувватлайдиган DHS овоз узатиш алгоритмидан фойдаланилган.
Қўш сенсорли 12 + 12 Mp бирикувидаги флагман камерага эга бўлган девайсда олинган суратларни қайта ишлаш учун махсус -- "сунъий идрок"технологияси татбиқ қилинган ва 5 мегапикселли селфи-камерада ҳам суратни қайта ишлаш учун шундай инновацион алгоритм жорий қилинган. Шунингдек, камералар 2 карралик оптик яқинлаштириш функциясига ҳам эга бўлган.
Манба: Terabayt.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди