16:59 / 05.10.2017
5 893

Google компанияси Pixel 2 флагманининг янгиланган версиясини тақдим этди (фото)

Google компанияси ўзининг флагман смартфонларининг янги авлодини — Pixel 2 ҳамда Pixel 2 ХL’ни тақдим этди. Улар ўз ўлчамлари, шунингдек, аккумулятор сиғими билан бир-биридан фарқ қилади. Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» нашри ёзмоқда.
Google компанияси Pixel 2 флагманининг янгиланган версиясини тақдим этди (фото)
Pixel 2 ХL’нинг эски весиясига 6 дюймли дисплей ва жуда нозик ҳошия ўрнатилган эди. Ундан фарқли равишда «кичкина» Pixel 2 модели 5 дюймли экран ва кенг ҳошиялар билан жиҳозланди.

Pixel 2 экрани 1920х1080 нуқтадан, Pixel 2 ХL — Quad HD эса 2560х1440 нуқтадан иборат. Янги смартфонларнинг экрани Gorilla Glass 5 ойнаси билан ҳимояланган.

Гаджетларга Qualcomm Snapdragon 835 процессорлари ўрнатилган. Тезкор хотиралари 4—6 гигабайтни, ички хотиралари эса 64—128 гигабайтларни ташкил этади. Қурилма камералари 12,3 мегапикселга тенг.

Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, смартфон камераси дунёдаги энг тезкор ҳисобланади.

Кичкина моделнинг аккумулятор сиғими 2700 мА/соатни, каттасиники эса 3250 мА/соатни ташкил этади.

Дастлабки маълумотларга кўра, 64 гигабайт ички хотирага эга Pixel 2 модели 650 доллардан, 128 гигабайтлиси эса 750 доллардан сотилиши мумкин. Pixel 2 XL моделининг 64 гигабайт ички хотиралиси 850 долларга, 128 гигабайлиси эса 950 долларга баҳоланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Google компанияси Pixel 2 флагманининг янгиланган версиясини тақдим этди (фото)