Иловада Тошкент, Тошкент вилояти ва бутун Ўзбекистон Республикаси харитаси мавжуд. SAB LAB LLC томонидан яратилган Kamera Bor Android-иловаси ҳайдовчиларга йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга ва жарима тўлашдан қутулишга ёрдам беради.
Ушбу илова автомобил ҳаракатланиши бўйлаб жойлаштирилган видео-қайд қилиш камераларинигина эмас, балки камера тури, унгача бўлган масофа, машина ҳаракатланиши тезлиги ва чекловларни ҳам кўрсатади.
Ҳайдовчи илова ёрдамида камерагача бўлган масофани белгилагач, белгиланган вақтда огоҳлантириш олади. Иловада сигналларнинг бир нечта тури кўзда тутилган: овозли, бипер, вибрация ёки стробоскоп режими.
Маълумотлар базасида Ўзбекистон кўчаларидаги барча камералар ҳақида маълумот киритилган бўлишига қарамай, Kamera Bor иловаси фақатгина ишлаётган камералар ҳақида огоҳлантиради.
Маълумотлар базаси янгиланиб туради. Илова интернетга уланишни талаб этмайди.
Kamera Bor иловаси шунингдек, антирадар ва харита режимида ҳам ишлай олади. Иловада Тошкент, Тошкент вилояти ва бутун Ўзбекистон Республикаси харитаси мавжуд.
Иловани юклаб олиш учун Android 4.0 ёки ундан кейин чиққан версиялар талаб этилади. Kamera Bor дастурини бепул юклаб олиш мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Чет эл валюталарининг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматлари эълон қилинди
Сирдарёда ЙТҲ содир этган ҳайдовчидан пул олган ЙПХ ходими қамалди