date
views 6 704

YouTube реклама эълонларида “сотиб олиш” тугмачасини ўрнатади

YouTube реклама эълонларида “сотиб олиш” тугмачасини ўрнатади

Google компанияси YouTube`да маҳсулотни сотиб олишга ўтиш имкони мавжуд рекламаларни намойиш этди. Бу ҳақда компания ўз блогида маълум қилди.

Мазкур вазифанинг ишлаш тамойилини компания тасвирлар орқали кўрсатиб берди. Унга кўра, дастлаб экраннинг пастки ўнг бурчагида ахборот белгичаси («i») ва маҳсулот ҳақидаги асосий кўрсаткичлар пайдо бўлади. Фойдаланувчи унинг устида босиш амалини бажарса, нархи ёзилган маҳсулот тасвири ва реклама берувчининг сайтига ҳавола қилинган “сотиб олиш” тугмачаси пайдо бўлади.

Сотиб олиш вазифаси мавжуд бўлмаган маҳсулот “карточкалари”ни эса компания 2015 йилнинг 21 майида намойиш қилган эди.

Компания хабарида келтирилишича, мазкур икки вазифа — “карточка” ва “сотиб олиш” тугмачаси эълонларни сотиб олиш учун янада қулайлаштиради.

YouTube вакилларининг сўзларига кўра, 2014 йилда платформада видеоларни томоша қилишлар сони 40 фоизга ошган.

“Сотиб олиш” тугмачаси айни пайтда Instagram, Facebook, Pinterest ва Twitter сингари кўплаб ижтимоий тармоқларда ҳам мавжуд.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube реклама эълонларида “сотиб олиш” тугмачасини ўрнатади