14:35 / 11.10.2017
5 824

«​Ўзбектелеком» нархлар оширилиши борасидаги қарорини бекор қилди

«​Ўзбектелеком» нархлар оширилиши борасидаги қарорини бекор қилди
«Ўзбектелеком» АК 6 октябрь куни эълон қилинган нархлар оширилиши тўғрисидаги қарори бекор қилинганлигини маълум қилди.

Компаниянинг 2016 йилнинг 1 июль куни киритилган «Телекоммуникация универсал хизматларига тарифларнинг чекланган даражаси» прейскуранти амал қилишда давом этади.

«Ўзбектелеком» - АК бутун Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ўз тармоқлари билан қамраб олган йирик телекоммуникациялар операторидир. Компания қуйидаги хизматларни кўрсатади: қайд этилган ва мобил алоқа операторлари ҳамда провайдерларига каналларни ижарага бериш бўйича хизматларни, халқаро ва шаҳарлараро алоқа хизматлари, овозли алоқа ва маълумотлар узатиш хизматининг барча турларини, Интернет тармоғидан фойдаланиш, видеоконференсалоқа хизматларини, CDMA ва GSM стандартида мобил алоқа хизматларини тақдим этади, телевизион ва радиоэшиттириш дастурларини узатиш учун каналлар ташкил этади. Компаниянинг бозордаги хизматлари тўртта —Uztelecom™, Uzmobile™, Uzonline™ ва Telecom TV™ савдо белгилари остида кўрсатилади. Компания таркибида 22та филиал фаолият юритади, улардан 14 таси минтақавий, 8 та ихтисослаштирилган ва 3 таси шўба корхонасидир.

Манба: Даракчи

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » «​Ўзбектелеком» нархлар оширилиши борасидаги қарорини бекор қилди