Канадада дронлар ёрдамида озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи галда зарур бўлган буюмларни етазиб бериш йўлга қўйилади. Бу хизмат асосан мамлакатнинг автотранспортда бориш қийин бўлган шимолий ҳудудларида жорий этилади, деб хабар қилмоқда Fortune журнали.
Нашрнинг ёзишича, Drone Delivery Canada компанияси тижорий юкларни Канада шимолига дронларда етказиб бериш учун лицензия олган. Квадрокоптёрлар бир ой мобайнида Американинг тубжой аҳолиси Moose Cree First Nation қўрғонлари жойлашган ерлар устидан учади. Ҳудуд Торонтодан 708 км узоқликда жойлашган.
«У ерда деярли йўллар йўқ, шу боисдан ҳам бориш қиммат ва бошоғриқ, — дейди DDC директори Тони Ди Бенедетто. — Иккита қўрғон дарё билан иккига ажралган, унисидан бунисига келиш учун сув таксисини ёллаш керак».
Бу ерларга почта ва зарурий буюмларни етказиб бериш жуда қийин. Масалан, стандарт идишдаги ошхона ювиш воситаси маҳаллий аҳолига 30-40 долларга айланади. Сут ва тез бузиладиган маҳсулотлар 2 марта қимматдир. Қишда маҳаллий аҳоли музлаган дарё устидан фойдаланади, аммо глобал иқлим исиши буни ҳам хавфли сафарга айлантирмоқда. Вертолётда парвоз қилиш соатига 1800 долларга айланади.
Логистика билан боғлиқ муаммони ҳал этиш мақсадида дронлар ёрдамида «ҳаво йўли» ташкил этиш режалаштирилмоқда. УУҚни йўналишнинг икки томонида ҳам назорат қилишади ва қувватлашади. Кейинчалик, фақат диспетчерлар кузатувида бўладиган муқобил парвозларни ҳам йўлга қўйиш мумкин. Ҳозирча, DDC бошқармадан дронларнинг тест парвозларига рухсат олди, холос.
Даставвал компания 4,5 кггача бўлган юкни 80 кмгача масофага элта оладиган кичик дронларни синайди. Шундан сўнг, йирикроқ УУҚлардан фойдаланиш бошланади.
DDC компаниясининг энг йирик дрони, таъкидланишича, 1500 кг юкни кўтариб, 15 соат мобайнида уча олади. Тизим 12 кмгача баландликдаги УУҚни назорат қилиши мумкин. Аммо тижорат мақсадидаги дронлар 150-450 метр баландликкача кўтарилиши мумкин.
Швейцария эса, шу йилнинг охиригача тиббий дронлар расман фаолият кўрсатишни бошлайдиган дунёнинг илк мамлакати бўлади.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Ҳарбий хизматдан қочган 30 дан ортиқ украиналик чегарани кесиб ўтишга уриниб, ҳалок бўлди
Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди
Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми?
Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат
Украина 300 мингта дрон сотиб олиш учун пул ажратади
Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди
Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди