
Буюк Британиянинг собиқ фан вазири, тадқиқотчи, лорд Пол Дрейсон Freevolt технологиясини илм аҳлига тақдим этди. Айтилишича, ускуна радиочастотали тўлқинлардан қувват олади, шу боис эндиликда телефонларни электр тармоғидан қувватлантиришга эҳтиёж қолдирмайди.
Технологиянинг моҳияти шундаки, у симсиз тармоқлар - Wi-Fi, 2G, 3G, 4G ва ҳаттто рақамли телевидениедан тортиб олади. Бунинг учун кўплаб антенналарга эга қабул қилгич қўлланади.
“Ҳеч қандай қўшимча инфраструктура талаб қилинмайди, қўшимча энергия узатиш талаб қилинмайди. У айни пайтда қўлланилмаётган энергияни қайта ишлайди”, - деди ихтиро муаллифи.
Дрейсоннинг фикрича, бу технология буюмлар интернети ривожланишининг долзарб томонларидан бирига айланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар