
Huawei компанияси иккита асосий рақобатчисидан бири – Apple’дан ўзиб кетди ва ўтган йилги савдолар бўйича рекордини янгилаши мумкин.
Huawei 2017 йилнинг 3 чораги ичида дунё бўйлаб 100 млн дан кўпроқ смартфон сотди, деб хабар бермоқда GSMArena.
Жорий йилда савдо ҳажми 19 фоизга ошган ва демак, компанияда ўтган йилги рекорд натижани янгилашга имконият бор. Компания ўтган йил 140 млн дона смартфон сотан.
2017 йилги юқори кўрсаткичлар компаниянинг Apple’дан ўзиб кетишига ва Samsung’дан кейин смартфонлар ишлаб чиқарувчи 2-йирик компанияга айланишига имкон берди.
Huawei раҳбари Ричард Юнинг таъкидлашича, компания қиммат смартфонлар сотгани сабаб устун келган.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар