01:43 / 25.10.2017
4 107

iOS калкулятори оддий сонларни ҳисоблашга «улгурмаяпти»

iOS калкулятори оддий сонларни ҳисоблашга «улгурмаяпти»
Apple ўзининг «янгиликлари» билан мухлисларини ҳамон «хушнуд» этмоқда. Бу сафар смартфон фойдаланувчилари iOS 11’нинг стандарт калкулятори оддий сонларни, жумладан, 1+2+3 каби сонлар устида ҳам оддий арифметик амални тўғри бажара олмаётганини аниқлашди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

1+2+3 нечига тенг? 6 эмас

Янги операцион тизимнинг стандарт калкулятор дастури ёрдами 1+2+3 кетма-кетлигини қўшишга ҳаракат қилсангиз, тизим мутлақо кутилмаган натижани чиқариб беради. Жавоби 6 эмас.

Калкулятор ҳар қандай оддий сонларни қўша олмайди

Муаммо iOS 11 ўрнатилган барча қурилмаларда кузатилмоқда ва битта сондан иборат ҳар қандай операцияларга тегишли (мисол учун, ҳатто 1+1+1). Ягона талаб — рақамларни одатий тезликда киритиш керак. Агарда сонлар секин-аста терилса, тизим тўғри натижани чиқариб беришга улгурмоқда. Apple дастурчилари қандай қилиб калкуляторни «бузишга» муваффақ бўлгани ва ушу муаммо қачон бартараф этилиши номаълум.

Энди ҳам унга ишониб бўладими?

Reddit фойдаланувчилари ўртасида Apple’нинг стандарт калкуляторига ишониш мумкинми ёки йўқлиги борасида кенг баҳс-мунозара бўлиб ўтмоқда. Айрим фойдаланувчилар iOS’нинг стандард калкуляторидан воз кечишни таклиф этмоқда. Apple эса бу вақтда ходимларининг вақтини смайликлар яратишга сарфламоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » iOS калкулятори оддий сонларни ҳисоблашга «улгурмаяпти»