
«Sony PlayStation» интернет-дўкони 8 декабрда киберҳужумга учраб, ишламай қолди. «Sony Computer Entertainment» муаммо икки соат давом этгани ва бутун дунёда қайд этилганини маълум қилди. Компания матбуот хизмати маълумотлар ўғирлагани аломатлари топилмаганини билдирган, деб хабар бермоқда «Kun.uz».
24 ноябрда «Sony Pictures Entertainment» компьютер тизимлари киберҳужум натижасида бузилиб, студия ходимлари ва Голливуднинг айрим юлдузлари ҳақидаги махфий маълумотлар Интернетга тарқалганди.
«Sony Pictures»га Шимолий Корея хакерлари ҳужум қилган деб тахмин қилинмоқда, бироқ Шимолий Корея томони бу воқеага дахлдорлигини инкор қилган.
Айни пайтда ФҚБ «Sony Pictures»нинг айрим ходимларига жўнатилган таҳдидли хатларни текширмоқда.
фото: Kun «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар