15:33 / 27.10.2017
5 262

Microsoft’нинг бозордаги қиймати рекорд даражага етди

Microsoft’нинг бозордаги қиймати рекорд даражага етди
Жаҳондаги дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорация - Microsoft Corp. 2018-молиявий йилнинг биринчи чорагида соф фойда ва даромадни бозордаги тахминлардан кўра кўпроқ қўлга киритди. Бу булутли бизнес муваффақияти туфайли юз берди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Жума куни дастлабки савдолар давомида компания акциялари қиймати 4,6%га кўтарилиб, бир дона учун 82,34 долларлик рекорд нархга етди. Йил бошидан буён компаниянинг бозордаги қиймати 27 фоизга ўсиб, 606,66 миллиард долларни ташкил этди.

Компаниянинг матбуот-релизида хабар берилишича, июль-сентябрь ойларида соф фойда 6,58 миллиард долларни ташкил этган, ёки бир акция бўйича ҳисобланадиган бўлса – 84 центга тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 5,67 миллиард доллар ёки бир акция учун 72 центни ташкил қилганди.

Компания даромади 12 фоизга ошиб, 24,54 миллиард долларни ташкил этди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Microsoft’нинг бозордаги қиймати рекорд даражага етди