Telegram'нинг расмийлар билан ҳамкорлиги даражаси юрисдикцияга алоқадор эмас ҳамда ягона принципларга боғлиқ, дея маълум қилди сервис асосчиси Павел Дуров.
"Россия президентининг интернетни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Telegram гўёки рус давлат идоралари мурожаатларига эътибор қаратмаётгани, бироқ бошқа давлатлар, масалан, Индонезия билан ҳамкорлик қилаётгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақиқат эмас", - дея ёзган Дуров "ВКонтакте" ижтимоий тармоғида. Унинг қўшимча қилишича, Индонезия шахсий ёзишмаларни бериш тўғрисида талаб қўймаган.
Шунингдек, Дуровнинг хабар беришича, Telegram бутун дунё бўйлаб “омма кўриши мумкин бўлган қонунга зид контентни” ўчириб ташлаш бўйича мурожаатни кўриб чиқмоқда. Шу билан бирга, ҳеч бир давлатдаги органларга шахсий маълумотлар берилмайди.
"Гарчи Telegram аудиториясининг катта қисми Россиядан кўра мутаассиброқ бўлган мамлакатлар ҳиссасига тўғри келса ҳам, Telegram фақатгина Россияда хабарларни шифрлаш калитларини тақдим этмагани учун жаримага тортилди. Бу Telegram’нинг глобал бозордаги тўрт йиллик иши давомида илк шундай ҳолат", - дея таъкидлаб ўтди Дуров.
Октябрь ўрталарида Москвадаги суд Telegram’ни Федерал хавфсизлик хизматига хабарларни қайта кодлаш учун маълумотларни тақдим этмагани учун 800 минг рубллик жаримага тортганди. Дуровнинг маълум қилишича, ФХХ талаблари конституцияга зид ва уларни бажариш техник жиҳатдан имконсиз.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди