Дунёнинг энг йирик Wal-Mart савдо тармоғи роботлар партиясини ишга ёллайди. Автоном қурилмалар дўкон расталаридаги товарларни сканерлайди, уларнинг бор ёки йўқлиги, уларнинг этикеткаларидаги хатоларни аниқлайди. Компанияда таъкидланишича, роботлашган ходимлар одамларга нисбатан 50 фоиз самаралироқ ишлаб, сканерлаш жараёнини уч карра тез амалга оширар экан.
Товарларни сканерловчи роботлар Америка савдо белгисининг Арканзас, Пенсильвания ва Калифорниядаги бир неча дўконларида синовдан ўтказилмоқда. Роботлаштирилган қурилмалар вақт ўтган сари бутун Америка бўйлаб 50 савдо нуқталарида пайдо бўлади. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Автоматлаштирилган ходимлар товарларнинг расталарда бор ёки йўқлиги, этикеткалар текшируви билан бир қаторда қайси товарлар етишмаётганини аниқлайди.
Wal-Mart бу вазифаларни бажариш учун Bossa Nova Robotics роботларини ишга ёллади. 61 см'ли ҳаракатланувчи бу қурилмалар штрих-кодларни сканерловчи ва расталардаги предметларни таний олувчи камералар билан жиҳозланган. Робот хато аниқласа ёки товарларнинг тугаётганини кўрса, дўкон ходимларини бундан хабардор қилади.
Робот мустақил равишда ҳаракатланади ва 3D-камера ёрдамида мўлжал олади. Унинг йўлида тўсиқ пайдо бўлса, қурилма техниклар билан боғланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди