10:16 / 29.10.2017
5 696

Хитойликлар 80 мегапикселли камерага эга смартфон яратишди

Хитойликлар 80 мегапикселли камерага эга смартфон яратишди
Хитойнинг Koobee компанияси қолган смартфонлардан юқори сифатли камераси билан ажралиб турувчи F1 смартфонини яратганини эълон қилди. Компанияда таъкидланишича, смартфон 80 мегапикселли камера билан жиҳозланган. Бундай камера мисли кўрилмаган юқори сифатдаги суратларни олишга имкон беради. Смартфоннинг қолган кўрсаткичлари замонавий смартфонларники кабидир: 1440 га 720 нуқтага эга 7-дюймли IPS-экран, 1,5 ГГц такт частотасига эга 64 битли процессор, 4 Гб тезкор хотира ва 64 Гб доимий хотира.

Эътиборлиси, смартфонда аслида иккита 16 мегапикселли камера ўрнатилган, 80 мегапикселли сифатга эса махсус дастур ёрдамида қайта ишлаш орқали эришилади. Мутахассисларнинг фикрича, бундай йўл билан суратлар сифатини сезиларли тарзда ошириб бўлмайди, бироқ фойдаланувчилар 270 доллар сарфлаб, буни текшириб кўриш имконига эгалар. Oane нашрининг маълум қилишича, Koobee F1 смартфонининг нархи айнан шунчани ташкил қилади ва у бу бир неча кунлардан кейин сотувга чиқарилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Хитойликлар 80 мегапикселли камерага эга смартфон яратишди