
6 октябр куни Тошкент шаҳридаги Туркустон саройида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан ўтказилган “MIT.uz” III миллий интернет танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Миллий интернет танловида 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган 800 дан ортиқ сайт яратувчилари ва ишлаб чиқарувчилар 10 та асосий ва 6 та қўшимча номинациялар бўйича иштирок этишди.
Шуни сизларга мамнуният билан маълум қилмоқчимиз, Zamin.uz сайти “Енг яхши янгиликлар сайти” номинациясида фахрли 2 ўринни эгаллади.
Асосий номинация ва қўшимча номинацияларда ғолиб бўлган иштирокчилар билан танишинг.
Асосий номинациялар билан танишинг:
- Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъати, тарихи ҳамда истиқлол ғоялари ва маънавий қадриятларини ёритувчи энг яхши сайт
- Маҳалла, қишлоқ ва шаҳарлардаги фаровон ҳаётни ёритган энг яхши сайт
- Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сайёҳлик салоҳияти акс этган энг яхши сайт
- Давлат бошқаруви соҳасидаги энг яхши сайт
- Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт
- Енг яхши янгиликлар сайти
- Йил мазмунига доир энг яхши сайт
- Тиббиёт соҳасидаги энг яхши сайт
- Давлат тилидаги энг яхши сайт
Қўшимча номинациялар:
- Икки тилда яратилган энг яхши сайт
- Спорт соҳасидаги энг яхши сайт
- Енг яхши шахсий блог
- Тармоқ сервислари соҳасидаги энг яхши сайт
- Енг яхши сайт дизайни
Ғолиблар рўйҳати билан шу йердан танишишингиз мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар