
HMD Global компанияси арзон Nokia 2 смартфонини тақдим этди. Бу ҳақда «Hi-tech.mail.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Компания таъкидлашича, смартфон бир марта олган қувват икки кунга етади. Бунда қурилма одатдаги созламалар билан 5 соат давомида қўлланилган (ўйинлар, қўнғироқлар, видео, интернет ва бошқалар), кечаси эса кутиш режимига ўтказилган. Аккумулятор сиғими — 4100 мА/соат.
Дизайн жиҳатидан смартфон бошқа замонавий Nokia смартфонларига ўхшаш. Корпусига асос қилиб алюминий ром олинган, орқа корпус эса поликарбонатдан. Қурилма IP52 стандарти бўйича чанг ва ёмғирдан ҳимояланган.
Nokia 2 5 дюймли HD-экран, 4 ядроли Snapdragon 212 чипи, 1 Гб тезкор ва 8 Гб доимий хотира (+microSD), 8 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга. У Android 7 Nougat операцион тизимида ишлайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар