Google тақдим этган эмодзида нотўғри бургер аниқланди. Корпорация бош директори уни тузатишга ваъда берди

Google тақдим этган эмодзида нотўғри бургер аниқланди. Корпорация бош директори уни тузатишга ваъда берди
Google корпорацияси бош директори Сундар Пичаи ҳамма ишини ташлаб, чизбургер эмодзисида топилган хатони тузатишга ваъда берди. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Ёзувчи Томас Бикдэл Google тақдим этган эмодзида пишлоқ котлета остида тасвирланганини кўрсатди. Apple эмодзисида бу икки компонент тўғри жойлаштирилган.

Бунга жавобан Пичаи Twitter’даги саҳифасида хато тузатилишини маълум қилди.

«Душанба куни ҳамма ишни ташлаб, буни тузатамиз. Халқ буни қандай қилишнинг йўлини топади», — деди у.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар