12:47 / 11.11.2017
6 430

2017 йилнинг учинчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар бешталиги эълон қилинди

2017 йилнинг учинчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар бешталиги эълон қилинди
Canalys компанияси мутахассислари 2017 йилнинг учинчи чораги якунлари бўйича энг кўп сотилган смартфонларнинг кучли бешталигини тузди, Бу ҳақда «Корреспондент.net»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Экспертларнинг таъкидлашича, айнан iPhone 7 харидорлар ўртасида энг талабгир смартфон бўлган.

«2017 йилнинг учинчи чорагида жаҳонда энг кўп сотилган смартфон iPhone 7 бўлди. Apple компанияси ўтган давр мобайнида 13 миллионта iPhone 7 сотган», — дейилади хабарда.

Иккинчи ўринни эса 7,9 миллионта кўрсаткич билан iPhone 6S, учинчи ўринни 7,8 миллион дона сотилган Samsung Galaxy J2 Prime эгаллаган.

Рейтингнинг кейинги ўринларидан 7,8 ва 7,2 миллионта кўрсаткич билан Oppo A57 ҳамда R11 ўрин олган.

Кузда сотувга чиқарилган iPhone 8 кучли бешталикка кира олмади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2017 йилнинг учинчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар бешталиги эълон қилинди