Биткоин курси сўнгги бир сутка ичида 29 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
Аниқлик киритилишича, курснинг шўнғиши инвесторларнинг кетиши ҳамда бошқа криптовалюта – биткоин кэшга ўтилиши билан боғлиқ. Ўз навбатида, биткоин кэш 10 ноябрдан бери 40 фоизга қимматлашди.
Экспертларнинг таъкидлашича, биткоин кэшга қизиқиш ушбу криптовалюта блокининг катта ўлчами билан боғлиқ, бу транзакцияларни тезроқ ҳамда арзонроқ амалга ошириш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, 6 ноябрь кунги савдолар давомида биткоин курси янги тарихий рекордни «урди» ҳамда 7500 АҚШ долларидан ошиб кетди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди