date

ФАА: Super Heavy тезлаткичи бўлаклари хавфли ҳудудга қулади

ФАА: Super Heavy тезлаткичи бўлаклари хавфли ҳудудга қулади

АҚШ Федерал авиация бошқармаси (ФАА) Starship ўта оғир ракетасининг 12-синов парвози юзасидан расмий баёнот берди. Регулятор маълумотларига кўра, парвоз давомида Super Heavy тезлаткичи билан боғлиқ кутилмаган аномалия қайд этилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, носозлик Мексика кўрфази узра амалга оширилган бурилиш босқичида юз берган. Бунинг оқибатида улкан тезлаткичнинг бўлаклари белгиланган хавфсиз ҳудуддан ташқаридаги “хавфли зона”га қулаган.

Ҳозирча ҳодиса оқибатида жабрланганлар ёки фуқароларнинг мол-мулкига зарар етказилгани ҳақида маълумотлар келиб тушмаган. SpaceX компанияси ва ФАА мутахассислари вазиятни синчковлик билан ўрганмоқда.

ФАА айни дамда содир бўлган воқеа юзасидан таҳлилий ишларни олиб бормоқда. Регулятор ҳодисанинг аниқ сабаблари ва характери бўйича якуний хулосаларни ҳозирча эълон қилмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » ФАА: Super Heavy тезлаткичи бўлаклари хавфли ҳудудга қулади