Telegram мессенжери жамоаси Android- ва iOS-қурилмалар учун янгиланган иловасини тақдим этди. 4,5 версияда оммавий жўнатишда видео ва суратлар алоҳида альбомларга ажратилади (ҳар бирида 10тадан), хабарларни қабул қилувчи эса улар ҳақида бир неча эмас, бир мартагина хабардор қилинади, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Энди жўнатилаётган сурат ва роликлар миниатюралардан иборат чиройли тўрга айлантирилади, уларни жўнатаётган одам қайси кетма-кетликда кўрсатилишини ҳам белгилаш имконига эга. Профиль суратлари ҳам шу тарзда ташкиллаштирилади.
Бундан кейин муҳим хабарларни танланганлар сафи - фойдаланувчининг персонал "булути"га қўшиш имкони мавжуд, бу ерда мультимедиа контенти ҳам сақланиши мумкин. "Танланганлар"га "Чатлар" орқали ўтиш мумкин.
Бундан ташқари, мессенжер ишлаб чиқувчилари қидирув алгоритмларини ҳам яхшилашди, бу сизни қизиқтирган оммавий каналлар, гуруҳлар ва чат-ботларни тезроқ топиш имконини беради. Энг машҳур канал ва ботлар доим олдинги қаторларда кўрсатилади.
Каналлар маъмурларига муҳим ёзувларни рўйхат бошига маҳкамлаш имкони берилди.
Telegram'нинг янги версияси iPhone X эгаларини хурсанд қилади: мессенжер интерфейси созламалар экрани ва чатлардаги контекст меню Apple'нинг янги смартфонига мослаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Россия томонидан учирилган иккита дрон Молдова ҳудудига қулаб тушди