date
views 7 046

Мобиль алоқа операторларига алоқани яхшилаш вазифаси топширилди

Мобиль алоқа операторларига алоқани яхшилаш вазифаси топширилди

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси Ўзбекистондаги айрим мобиль алоқа операторлари ишида камчиликлар аниқлангани ҳақида хабар тарқатди, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

Гап «мобиль алоқа хизматлари сифат кўрсаткичларининг белгиланган меъёрларга мувофиқ эмаслиги, абонентларга мобиль алоқа хизматларидан туну кун фойдаланиш имконияти яратилмагани, аҳоли кам истиқомат қиладиган ҳудудлар бундай алоқа билан тўлиқ қамраб олинмагани, бу эса ўз навбатида ушбу ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли мурожаатлари сони кўпайишига олиб келаётгани» ҳақида кетмоқда.

Зикр этилган камчиликлар Электромагнит мослашув маркази ДУК билан ҳамкорликда ўтказилган радиомониторинг ҳамда операторлар тақдим этадиган тармоқ сифат кўрсаткичлари тўғрисидаги ойлик ҳисоботлар ва таянч станциялар тўхталишлари бўйича маълумотлар, шунингдек, келиб тушган мурожаатлар таҳлили натижаларига асосида аниқланган.

Инспекция, юқоридаги қамчиликларга йўл қўйган Coscom (Ucell савдо белгиси), Unitel (Beeline), RWC (Perfectum) ва «Узбектелеком» (Uzmobile) мобиль алоқа операторларига алоқа хизматини амалдаги қонун ва меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ кўрсатишни таъминлаш юзасидан кўрсатмалар берди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Мобиль алоқа операторларига алоқани яхшилаш вазифаси топширилди