Apple компаниясининг юбилей смартфонидаги асосий янгилик Face ID юз сканери бўлди, деб ёзади Дарё нашри. Шу тариқа iPhone’да фойдаланувчиларнинг бармоқ изи бўйича идентификациясидан воз кечиб, юз бўйича аниқлашга ўтишди.
Юз сканери нафақат смартфонни ёқиш учун, балки App Store’да ва Apple Pay орқали харидлар амалга оширишда ҳам қўлланилади. Шунингдек, Face ID’нинг деярли ҳеч ким билмаган бошқа функцияси ҳам бор, дейилади хабарда.
Reddit форумида фойдаланувчилардан бири ўз кузатишлари билан ўртоқлашди: будильник чалинган вақтда iPhone X’га қаралса, смартфон будильник товушини пасайтиради. Бу фойдаланувчини баланд овозли ва жонга тегадиган будильник қўнғироғидан халос қилади.
Бошқа бир фойдаланувчи эса бу сизга кимдир қўнғироқ қилаётган вақтда ҳам иш беришини пайқаганини айтди. Яъни телефон жиринглаётган вақтда экранга қаралса, қурилма товушни пасайтиради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади